Иқтисодиёт | 12:14 / 25.10.2025
8799
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЖСТга кириш йўлида Европа Иттифоқи билан музокараларни якунлади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунланди. Бу ҳақда президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи доирасида эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Евроиттифоққа аъзо 27 та давлат билан бозорларга кириш, хусусан экспорт ва импорт божлари ҳамда хизматлар бўйича имтиёзлар масаласида келишиб олинди, дея маълум қилди бош музокарачи Азизбек Урунов.

Ўтган ҳафта Панама билан ҳам музокаралар якунланган бўлиб, шу тариқа, ЖСТга аъзолик йўлидаги Ўзбекистон билан музокара бошлаган 34 та аъзодан 31 таси билан келишувларга эришилди.

“Мана энди расман: ЖСТнинг 31 аъзоси билан музокаралар якунланди, фақат 3 таси қолди”, – дея ёзди Урунов LinkedIn саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖСТнинг 2026 йил март ойидаги саммитида ташкилотга аъзо бўлиб кириш мақсадини эълон қилган.

  • Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи давомида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 1996 йилда имзоланган ҳадли битимдан фарқли равишда, бу битим кенг қамровли бўлиб, Ўзбекистон–ЕИ ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларни кенгайтиради.
Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид