Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФнинг Украинага янги зарбалари: тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди
Россия армияси шанба, 25 октябрга ўтар кечаси Украинага оммавий авиазарбалар берди. Днипропетровск вилоятида дрон ва ракеталар қўлланган ҳужумлар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди, деб хабар берди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Владислав Гайваненко Telegram’да.
Фото: Valentyn Ogirenko/REUTERS
«Ёнғинлар келиб чиқди. Кўп қаватли ва хусусий уйлар, ёрдамчи хўжалик иморати, дўкон ва автомобил шикастланди», — деб ёзди у.
Киевга тунги зарбалар натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди, деб маълум қилди Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко Telegram’да.
Бундан аввал Киев мэри Виталий Кличко камида саккиз нафар жабрланувчи ҳақида хабар берган, улардан уч нафари касалхонага ётқизилган. Кличконинг сўзларига кўра, Украина пойтахтига баллистик ракеталар учирилган. Шаҳарда портлашлар бўлган, бир нечта бино ёнган.
Пойтахтнинг Дарницкий, Деснянский ва Днипровский туманларида вайронагарчиликлар қайд этилди. Бир нечта жойда кучли ёнғинлар кузатилди, жумладан, нотурар жойларда. Днипровский туманидаги болалар боғчаси зарар кўрди, ойналар синди, автомобиллар шикастланди. Дарницкий туманида омбор ёнмоқда, ёнғинни ўчиришга вертолёт жалб этилди.
Умуман олганда, Украина Ҳаво кучлари хабар беришича, Россия 25 октябрга ўтар кечаси Украинага тўққизта баллистик ракета ва 62 та ҳужумкор дрон учирган, шулардан тўртта ракета ва 50 та учувчисиз аппарат уриб туширилган.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026