«Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

- халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;

- 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;

- хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2500 нафарга етказиш.

Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

2026 йилдан бошлаб 5 май куни «Касб ва меҳнат куни» сифатида ҳар йили нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.