Ўзбекистон | 17:57 / 28.10.2025
3251
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллий авиакомпаниялар самолётлари сони 180 тага етказилади

2030 йилгача фуқаро авиациясини ривожлантириш чоралари белгиланди.

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев

«Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- ҳаво транспортида хизмат кўрсатилган йўловчилар сонини 24 миллионга етказиш;

- халқаро ва маҳаллий йўналишдаги парвозлар сонини 200 мингтага етказиш;

- Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари ҳаво кемалари паркини 180 тага етказиш.

2026 йил 1 январдан бошлаб «Ўзавиация» агентлигини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратмалар бекор қилинади.

2025 йил якуни ва келгуси йиллар учун «Ўзаэронавигация» маркази ДУК соф фойдасидан Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20 фоиз ажратма бекор қилинади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид