Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ ва прокуратура тезкор тадбирида адвокат ашёвий далиллар билан қўлга олинди
Сирдарё туманида давлат ҳисобидан ҳимоячи сифатида жалб этилган адвокат гумонланувчини ҳибс шароити ва суддаги ишини “ижобий ҳал қилиш” эвазига 5 500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир пайтида у пулнинг бир қисми — 4 500 АҚШ доллари ва 6 млн сўмни қабул қилган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, адвокат туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича гумонланувчини Ховос туманидан Сирдарё тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш, кейин эса ишни судда унинг фойдасига ҳал қилишни ваъда этгани учун пул талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда у пул маблағларини қабул қилиб олганида ушланди, маблағлар ва тегишли ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Маълумот учун, ушбу адвокат гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун тайинлангани қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:05 / 10.07.2026
Табиий газга улаш учун пора олган мансабдорлар ушланди
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026