Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
31 октябр куни Бухоро ва Навоий вилоятларида, шанба куни эса Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, шамол кучаяди. Якшанба куни қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 31 октябр ва 1 ноябр кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади, дея хабар қилди «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 31 октябр куни республика шимолидаги айрим ҳудудларда Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечаси Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика жанубида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорат 31 октябр куни +20…+25 даража, шимолда +13…+18 даража бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Жума куни кечаси бироз ёмғир ёғади. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорат +21…+23 даража бўлади.
Шанба куни кечаси бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорат шанба куни +16…+18 даража, якшанбада +18…+20 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +8…+10 даража атрофида бўлади.
Мавзуга оид
15:59 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 8 декабрдан ҳаво совиши кутилмоқда
11:59 / 05.12.2025
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025