Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +40…+43 даражагача бўлади. Ҳарорат кечалари +18…+23 даража бўлиши кузатилади.

Республика шимоли-ғарбий ҳудудларида 17–19 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Шимолда 21 август куни шамол кучайиши 22−25 метр/сонияга етади.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +35 даража атрофида, кейинчалик иш ҳафтаси охиригача кечалари +20…+23 даража, кундуз кунлари +35…+38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10−14 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.