Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кундузги ҳаво ҳарорати +37…+40 даража атрофида, 12–13 август кунлари баъзи жойларда +41…+42 даражагача бўлади. Кечалари ҳарорат асосан +21…+26 даража бўлади.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат душанба кундузи Тошкент вилоятида ва ҳафтанинг айрим кунларида эса республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда, чўл ҳудудларда ва 14 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанбанинг иккинчи ярмида шаҳарнинг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11–14 август кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечалари +23…+26 даража, кундуз кунлари +37…+40 даража, 12–13 августда +41 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.