Сўнгги кунлардаги анча қулай об-ҳаво шароитидан сўнг дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди.

Ўзгидрометга кўра, жума куни кундузи республика бўйича ҳарорат асосан +34…+37 даража бўлади, шанба ва якшанба кунлари +37…+40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 41–42 даражагача кўтарилади.

Ушбу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика шимолида ва чўл ҳудудларида 8–9 август кунлари шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати жума кундузи +36 даража атрофида бўлади, дам олиш кунлари +37…+39 даражагача кўтарилади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +21…+24 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.