БМТТД маълумотига кўра, янги шелтер жабрдийдалар учун хавфсиз муҳит яратади, комплекс ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик хизматлар, шунингдек, реабилитация ҳамда жамиятга қайта интеграция дастурларини таклиф этади. Марказ Фарғона водийсида гендер зўравонликка қарши тизимли жавоб чораларини кучайтиришга хизмат қилади.
Очилиш маросимида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фуджии давлат идоралари ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги аҳамиятини қайд этди. Омбудсман Феруза Эшматова эса гендер зўравонликнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига эътибор қаратди ва барқарор ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Лойиҳа БМТТДнинг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш» йўналиши доирасида амалга оширилмоқда, молиялаштириш Финландия ҳукумати кўмаги ҳисобидан таъминланган.















