Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сохта трейдер қўлга олинди
У фуқаронинг пулини сармоя қилиш орқали кўпайтириб беришга ишонтириб, 100 минг АҚШ долларини олган.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Шуҳрат исмли шахс фуқаронинг пулини сармоя қилиш орқали кўпайтириб беришга ишонтириб, 100 минг АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) тўртинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026