9 ойлик маълумотларга кўра, энг кўп енгил автомобил етказиб берган давлатлар қуйидагича:

  • Хитой — 51 770 дона;
  • Корея Республикаси — 2 524 дона;
  • АҚШ — 511 дона;
  • Япония — 296 дона;
  • Германия — 265 дона;
  • Ҳонгконг — 249 дона;
  • Россия — 171 дона;
  • Ҳиндистон — 168 дона;
  • БАА — 98 дона;
  • Австрия — 63 дона;
  • бошқа давлатлар — 222 дона.

Импорт ҳажмининг асосий қисми Хитой улушига тўғри келмоқда (қарийб 92 фоиз). Корея Республикаси иккинчи ўринда, АҚШ учликни якунламоқда. Электромобилларнинг улуши ҳам умумий динамикага сезиларли таъсир кўрсатмоқда.