Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида 1,4 млрд сўм субсидия маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (КҚҚА) Фарғона вилоятида 2023 йил 22 июлдаги 307-сон Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида ажратилган субсидияларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиб, 2023–2024 йилларда тадбиркорлик субъектларига берилган 9,3 млрд сўм субсидиядан камида 1,4 млрд сўми ўзлаштирилганини аниқлади.
Аниқланган ҳолатлар кесими:
- Учкўприк тумани: 2 та юридик шахс 37 нафар касаначига 309,4 млн сўмлик асбоб-ускунани етказмаган;
- Риштон тумани: 1 та юридик шахс 42 нафар касаначига 277,2 млн сўм;
- Боғдод тумани: 2 та юридик шахс 54 нафар касаначига 275,0 млн сўм;
- Бешариқ тумани: 1 та юридик шахс 33 нафар касаначига 192,4 млн сўм;
- Қўқон шаҳри: 1 та юридик шахс 17 нафар касаначига 160,5 млн сўм;
- Фарғона тумани: 1 та юридик шахс 14 нафар касаначига 106,3 млн сўм;
- Фарғона шаҳри: 1 та юридик шахс 15 нафар касаначига 98,0 млн сўм;
- Данғара тумани: 1 та юридик шахс 7 нафар касаначига 51,0 млн сўм.
Қўшимча равишда, жами 335,0 млн сўм субсидия асоссиз ажратилгани қайд этилди.
6 нафар фуқаро номига икки марта тўлов амалга оширилиб, жами 34,9 млн сўм қарoрга зид равишда бериб юборилган.
ВМ қарори 252-сон (11.05.2022) талаби бузилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 47 нафар фуқарога, улар аввал субсидия олган бўлса-да, яна такроран 300,1 млн сўм ажратилган.
Қарор талаби бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилиши керак бўлган мониторинг ишларида масъулиятсизлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилгани таъкидланди.
Тўпланган материаллар асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:20 / 29.11.2025
Фарғонада гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
15:25 / 25.11.2025
Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди
13:41 / 21.11.2025
Жиззах ва Фарғона вилоятлари сув тармоғи қурилиши бўйича етакчига айланди
18:33 / 20.11.2025