Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Литва Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Эгидиюс Навикас билан учрашув ўтказди.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битимларни имзолашни жадаллаштириш, консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш, шунингдек, ноқонуний миграция ва радикаллашувга қарши курашиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар доимий мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олди.