Ўзбекистонда қарийб ярим миллион корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябр ҳолатига мамлакатда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Шундан 395,8 мингтаси ёки 84,9 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади. Бу Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни юқори эканини кўрсатади.

Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича топ-5 ҳудуд қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 106 944 та;
  • Тошкент вилояти – 45 197 та;
  • Самарқанд вилояти – 40 147 та;
  • Фарғона вилояти – 37 466 та;
  • Қашқадарё вилояти – 29 835 та.

Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, пойтахт ва аҳолиси зич ҳудудлар тадбиркорлик субъектлари сони бўйича аввалги қаторларда қолмоқда.