Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини топшириш жараёни шаҳар бош режаси талаблари билан интеграция қилинди.

ЯИДХП хабарига кўра, эндиликда буюртмачилар my.gov.uz портали орқали Тошкент шаҳри бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун ариза юбораётганда қуйидаги маълумотларни ҳам киритишлари лозим:

  • бинолар сони;
  • қаватлар сони;
  • қурилиш майдони;
  • умумий майдон.

Киритилган маълумотлар инсон омилисиз, “Шаффоф қурилиш” тизими орқали Тошкент шаҳрининг бош режасидаги шаҳарсозлик меъёрлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

Агар кўрсаткичлар Тошкент шаҳрининг бош режаси талабларига мос келса, ариза кейинги босқичга ўтади. Аксинча бўлса, ариза юборилмайди ва бу ҳақда фойдаланувчига хабар берилади.