Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолиси энг кам бўлган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига кўра мамлакат доимий аҳолиси 38 миллион 69 минг кишидан ошган. Шу муносабат билан аҳолиси сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар бўйича топ-10 рўйхати тақдим этилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этган.
Аҳолиси сони энг кам бўлган туманлар ва шаҳарлар рўйхати қуйидагича:
- Ғозғон шаҳри – 9 429 киши;
- Томди тумани – 15 199 киши;
- Ширин шаҳри – 19 421 киши;
- Қоровулбозор тумани – 20 608 киши;
- Бўзатов тумани – 21 810 киши;
- Янгиобод тумани – 30 449 киши;
- Мўйноқ тумани – 34 065 киши;
- Конимех тумани – 36 922 киши;
- Тахтакўпир тумани – 38 871 киши;
- Учқудуқ тумани – 39 937 киши.
Келтирилган рўйхатдан кўриниб турибдики, аҳолиси энг кам ҳудудлар асосан экологик ва табиий шароити қийин бўлган, ҳудуди кенг, лекин аҳоли зичлиги паст туман ва шаҳарларга тўғри келмоқда.