Туризм | 11:46 / 18.11.2025
1832
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга саёҳат учун келаётганлар орасида Россия фуқаролари етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида қарийб 1,4 миллион чет эл фуқароси саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 506 минг нафарга кўпдир.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида саёҳат мақсадида Ўзбекистонга қарийб 1,4 миллион нафар чет эл фуқароси келган.

Расмий статистикага кўра, жорий йилнинг шу даврида саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 506 минг нафарга ошган.

Жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, Ўзбекистонга саёҳат учун келган чет эл фуқаролари қуйидаги давлатлардан бўлган:

  • Россия — 269 158 нафар;
  • Туркманистон — 193 635 нафар;
  • Қозоғистон — 143 898 нафар;
  • Хитой — 117 864 нафар;
  • Қирғизистон — 114 005 нафар;
  • Тожикистон — 84 696 нафар;
  • Туркия — 50 976 нафар;
  • Италия — 32 635 нафар;
  • Ҳиндистон — 32 254 нафар;
  • Германия — 29 632 нафар;
  • Корея — 26 832 нафар;
  • АҚШ — 23 630 нафар;
  • бошқа давлатлар — 255 855 нафар.

Маълумотларга кўра, Россия, Туркманистон ва Қозоғистон фуқаролари Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келаётганлар орасида энг катта улушни ташкил этмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид