Маълумотга кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча қурилиш ташкилотлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
— қурилиш жараёнида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;
— қурилиш майдонига кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлаткич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;
— автотранспорт воситалари ғилдиракларини мажбурий тарзда ювиш учун махсус ювиш шохобчасини ташкил этиш;
— чанг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қурилиш майдонини тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси мазкур талабларга риоя этмаслик ҳолатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларига биноан жарима ва бошқа маъмурий чоралар қўлланиши мумкинлигини эслатмоқда.
Қонунбузарлик жиддий тус олган тақдирда, қурилиш ташкилоти фаолияти 10 иш кунигача тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши ҳам мумкин.











