Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди
Инсон аъзоларини трансплантация қилиш учун реципиентлар ва донорларга тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган низомда назарда тутилган.
Адлия вазирлиги Инсон аъзоларини трансплантация қилиш тўғрисида реципиентлар ва донорларга тиббий хулосалар бериш бўйича низомни рўйхатдан ўтказди. Ҳужжатда реципиент ва донорларни тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби аниқ белгилаб қўйилди.
Низомга кўра, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида уч ой ичида зарур тиббий текширувлардан ўтиши шарт.
Тиббий текширув натижаларига кўра трансплантация амалиётига рухсат бериш ёки рад этиш ваколати фақат Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасалари ҳузуридаги тиббий консилиумга тегишли.
Тиббий консилиум:
реципиентга – инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги тўғрисида;
донорга – трансплантация амалиётига лаёқатли ёки лаёқатсиз экани тўғрисида тиббий хулоса беради ёки беришни рад этади.
Низомга мувофиқ, агар трансплантация амалиёти инсоннинг кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятининг йўқолиши, руҳий ҳолатининг жиддий бузилиши ёки меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига сабаб бўлиш хавфини келтириб чиқарса, бундай ҳолатда реципиент ёки донорга ижобий тиббий хулоса бериш рад этилади.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:47 / 04.05.2026