Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Маҳдуми Аъзам мажмуасидаги реконструкция ишлари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Самарқанд вилоятига амалий ташрифи чоғида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида бўлди. Президент шу йил март ойидаги ташрифи давомида Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга оид лойиҳа билан танишган эди.

Маҳдуми Аъзам – нақшбандия таълимотининг йирик раҳнамоларидан бўлиб, тариқат илмига доир 30 дан ортиқ асар ёзган, кўплаб шогирдлар тарбиялаган зот сифатида эътироф этилган. Самарқанд ҳукмдори Ялангтўш Баҳодир унинг қабри устида дахма қурдириб, масжид ва мадраса барпо этган.

Ҳозирги кунда зиёратгоҳда кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Мажмуа умумий майдони қарийб 5 гектарни ташкил этади. Зиёратчилар учун шароитларни яхшилаш мақсадида мақбара ёнида уч қаватли замонавий автотураргоҳ, кириш дарвозаси, кушхона ва маъмурий бинолар, таҳоратхона, минг кишилик масжид ва қўшимча айвонлар қурилмоқда.


Таъмирлаш ишларидан сўнг зиёратгоҳ бир вақтнинг ўзида 35 минггача зиёратчини қабул қилиш имкониятига эга бўлади (аввал бу кўрсаткич 5 минг нафар атрофида эди). Шунингдек, ҳудудда 40 дан ортиқ савдо ва сервис объектлари ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган.
Алломанинг руҳига Қуръон тиловат қилинди, президент зиёратгоҳда дарахт экди. Зиёратгоҳни янада ободонлаштириш, боғни кўкаламзор масканга айлантириш ва меҳмонлар учун қулайликларни кенгайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
17:56 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида «Султонҳовуз» сув омбори қурилади
17:31 / 04.12.2025