Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда анъанавий ариқлар тармоғи қайта тикланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2026 йил баҳоридан бошлаб кўп йиллар давомида пойтахт сув тақсимоти ва микроиқлимида муҳим ўрин тутган анъанавий суғориш каналлари — ариқлар тизимини босқичма-босқич тиклаш ва янгилаш лойиҳасини амалга оширади.
Тошкентда анъанавий суғориш каналлари тармоғи — ариқлар тизимини қайта тиклаш ишлари бошланади. Ушбу тизим кўп йиллар давомида шаҳарнинг сув тақсимотини таъминлаб, қулай микроиқлим яратишга хизмат қилиб келган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ариқларни босқичма-босқич тиклаш ва замонавийлаштириш режасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган:
- мавжуд ариқ ўзанларини тозалаш ва таъмирлаш;
- шикастланган қисмларни тиклаш;
- каналлар атрофидаги ҳудудларда тартиб ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш;
- ариқлардан келажакда мунтазам ва самарали фойдаланиш учун зарур шароит яратиш.
Маълум қилинишича, ишларнинг асосий мақсади — вақт синовидан ўтган усулларга таянган ҳолда сув чиқариш ва суғориш самарадорлигини ошириш, шаҳардаги чангланиш даражасини камайтириш, шунингдек, пойтахт атроф-муҳитининг экологик ҳолатини яхшилашдан иборат.
2026 йил баҳорида бошланиши мўлжалланган ушбу лойиҳа Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларнинг бир қисми сифатида амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026