Миллий статистика қўмитаси маълумотларига мувофиқ, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 356,6 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 10,3 фоизга юқори.

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 85 585 тани ташкил этган.

Шу даврда улгуржи савдо товар айланмаси ҳам сезиларли даражада ошган. Расмий маълумотларга кўра, улгуржи савдо ҳажми 393,9 трлн сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,2 фоизга ўсиш қайд этилган.

2025 йил 1 ноябр ҳолатига республика бўйича улгуржи савдо соҳасида 50 763 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

Ушбу рақамлар истеъмол бозорида талаб ва таклифнинг барқарор ўсиб бораётгани, савдо инфратузилмаси кенгайиб, чакана ва улгуржи савдо тармоқларида тадбиркорлик фаоллиги ортиб бораётганидан дарак беради.