Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия, Хитой ва қўшни давлатлар — Ўзбекистон экспортида асосий бозорлар
2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 29 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Экспортда Россия, Хитой ва қўшни Марказий Осиё давлатлари асосий савдо ҳамкорлари сифатида юқори улушни эгалламоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,8 фоизга юқори экани қайд этилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган топ-10 давлатлар қуйидагилардан иборат (рақамлар яхлитланган):
- Россия – 3,6 млрд АҚШ доллари;
- Хитой – 1,6 млрд АҚШ доллари;
- Қозоғистон – 1,2 млрд АҚШ доллари;
- Афғонистон – 1,2 млрд АҚШ доллари;
- Туркия – 942,4 млн АҚШ доллари;
- Франция – 774,3 млн АҚШ доллари;
- Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) – 610,8 млн АҚШ доллари;
- Қирғиз Республикаси – 491,5 млн АҚШ доллари;
- Тожикистон – 470,9 млн АҚШ доллари;
- Покистон – 319,7 млн АҚШ доллари.
Расмий маълумотларга кўра, Россия ва Хитой билан бир қаторда, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қўшни давлатлар Ўзбекистон маҳсулотлари учун асосий экспорт бозорлари бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Туркия, Франция, БАА ва Покистон каби мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳам изчил ривожланиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
15:46 / 04.12.2025