Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда жами 58,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида саноат корхоналарининг таркиби қуйидагича шаклланган:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 11,7 мингта корхона;
- бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,2 мингта корхона;
- кийим ишлаб чиқариш – 5,8 мингта корхона;
- тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 4,7 мингта корхона;
- мебел ишлаб чиқариш – 4,0 мингта корхона;
- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,6 мингта корхона;
- резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,8 мингта корхона.
Расмий маълумотларга кўра, саноат таркибида озиқ-овқат, қурилиш материаллари (нометалл минерал маҳсулотлар) ва енгил саноат — кийим ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишлари устувор ўринни эгаллаб турибди.














