Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент хизматлар бозори бўйича ҳудудлар орасида катта устунликка эга бўлди
2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажми 818,5 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу ҳажмнинг 312,2 трлн сўми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахт хизматлар бозорида бошқа ҳудудларга нисбатан катта устунликка эга экани қайд этилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида мамлакатда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 818,5 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида хизматлар ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 26,9 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 42 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 33,3 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 19,2 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 41,7 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 20,2 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 42 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 60,3 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 27,5 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 11,3 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 55,3 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 55,5 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 28,4 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 312,2 трлн сўм.
Кўриниб турибдики, хизматлар бозорининг энг йирик улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Пойтахтдан кейин Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари хизматлар ҳажми бўйича юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, пойтахтда хизматлар соҳасининг жадал ривожланиши унда аҳоли зичлиги, бизнес ва молия марказлари, йирик савдо ва сервис инфратузилмаси жамлангани билан боғлиқ.
Мавзуга оид
09:23
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026