Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича янги режаларни эълон қилди
Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект (СИ) соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган қатор йирик ташаббусларни эълон қилди. Унга кўра, Nvidia компанияси билан ҳамкорликда суперкомпьютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, мактаб, касб ва олий таълим тизимларига сунъий интеллект фанлари босқичма-босқич интеграция қилинади.
Президент маълум қилган режаларга кўра, Ўзбекистонда сунъий интеллект экотизимини барпо этиш бўйича қатор йўналишларда ишлар амалга оширилади.
Nvidia компанияси билан ҳамкорликда суперкомпютер кластери ишга туширилади. АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади. Барча ҳудудлардаги “Келажак марказлари”да сунъий интеллект бўйича мактаб ўқув дастури жорий қилинади.
Мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий СИ лабораторияси ташкил этилади.
СИ бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёш саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари ва Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади.
Президент ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасига ҳам старт берилишини маълум қилди. Унга кўра, 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси сунъий интеллект асослари бўйича ўқитилади. СИ фанлари мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига интеграция қилинади.
Ҳар йили ноябр ойи “Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги” деб эълон қилинади. Доимий равишда “Ипак йўли сунъий интеллект форуми” ўтказиб борилади.
Президентнинг таъкидлашича, ушбу ташаббуслар ёш авлодни замонавий рақамли кўникмаларга эга, глобал рақобатбардош кадрлар сифатида шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистонни минтақадаги етакчи сунъий интеллект марказларидан бирига айлантиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:33
Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди
11:31
Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлиги бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади
07:32
Харита: мамлакатлар бўйича сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси
17:49 / 26.01.2026