Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга энг кўп денгиз маҳсулотларини етказиб берган давлатлар маълум қилинди
2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонга қарийб 28,9 млн долларлик 12,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган. Ветнам ўн ойлик даврда 3,3 минг тонна денгиз маҳсулотлари етказиб бериб, Ўзбекистон учун асосий ҳамкор давлатлардан бирига айланди.
Фото: Unsplash
Миллий статистика қўмитаси ахборотида қайд этилишича, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонга жами 31 та хорижий давлатдан қарийб 28,9 млн АҚШ доллари қийматида 12,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.
Ушбу маҳсулотлар импорти ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 минг тоннага, ёки 23,3 фоизга ошган.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотлари етказиб берган давлатлар қуйидагилар бўлди:
- Россия – 5,8 минг тонна;
- Ветнам – 3,3 минг тонна;
- Норвегия – 1 минг тонна;
- Литва – 705,6 тонна;
- Қозоғистон – 657,1 тонна;
- Буюк Британия – 140 тонна;
- Фарер ороллари – 138,3 тонна;
- бошқа давлатлар – 379,2 тонна.
Расмий маълумотларда таъкидланишича, Ветнамдан импорт қилинаётган денгиз маҳсулотлари ҳажми юқори даражада сақланиб, Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги асосий ташқи савдо шериклари қаторида турибди.
Мавзуга оид
10:39
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди
14:40 / 24.12.2025
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
14:31 / 24.12.2025
Даромадлар ўртасидаги тафовут: бойлар бойишда, камбағаллар қашшоқлашишда давом этяпти
13:45 / 24.12.2025