Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: РМ2,5 миқдори меъёрдан 1,2 марта ошди
2025 йил 3 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига биноан, Тошкент шаҳрида РМ10 кўрсаткичи рухсат этилган меъёр доирасида қолган бўлса, РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори белгиланган меъёрдан 1,2 марта ошгани қайд этилди.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинганидек, 2025 йил 3 декабр куни соат 09:00 да атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари Тошкент шаҳри ҳавосидаги майда дисперсли заррачалар концентрацияси бўйича қуйидаги кўрсаткичларни қайд этди:
🔹 РМ10 заррачалар миқдори – 125 мкг/м³, бу рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³)дан ошмаган;
🔹 РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори – 70,2 мкг/м³, бу эса рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан 1,2 марта юқори.
Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг ошишига ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Ҳарорат кескин ўзгарганда юзага келадиган инверсия жараёни майда заррачаларнинг ҳаво қатламида тўпланишига сабаб бўлади, бу эса атмосфера ҳавосида уларнинг концентрациясини оширади.
Мутахассислар бундай ҳолатларда, айниқса, болалар, кекса ёшдаги фуқаролар ҳамда нафас йўллари ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекаётган шахсларга очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик, имконияти борича ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш каби эҳтиёт чораларига амал қилишни тавсия этмоқда.

Мавзуга оид
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
10:38 / 13.12.2025
Тошкент ҳавосида PM10 ва PM2,5 кўрсаткичлари меъёрдан ошмади
10:13 / 11.12.2025
Тошкент ҳавосида майда заррачалар даражаси меъёрдан ошмади
11:00 / 08.12.2025