Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Туркияга бориши қайд этилган. Улардан:

  • 172,4 минг нафар – саёҳат мақсадида;
  • 51,3 минг нафар – қариндошларни йўқлаш учун;
  • 2,3 минг нафар – ўқиш учун;
  • 3,3 минг нафар – даволаниш учун;
  • 1,6 минг нафар – хизмат сафари мақсадида борган.

Расмий статистика маълумотларига қараганда, Туркия ўзбекистонликлар учун туристик йўналиш сифатида оммабоплигини сақлаб қолмоқда.