Низомга мувофиқ, нотариусликка талабгорлар институт билан тузиладиган шартнома асосида 72 соатлик ўқув курсларида ўқитилади.
Ўқув курслари бевосита институт биносида ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилиши мумкин.
Талабгорлар йил давомида электрон тарзда ёки ёзма равишда ўқув курсларига қатнашиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга.
Ўқув жараёни:
- ҳар бири 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади;
- маъруза, семинар ва амалий машғулотлар шаклида ўтказилади;
- ҳар бир машғулотнинг давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади.
Ўқув курслари якунида:
- махсус имтиҳон комиссияси томонидан суҳбат шаклида имтиҳон ўтказилади;
- тингловчилар 100 балли тизим асосида баҳоланади;
- камида 56 фоиз балл тўплаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Мазкур тартиб нотариусликка даъвогар бўлган юристларни мақсадли тайёрлаш, уларнинг билим ва малакасини баҳолаш жараёнини яхлит ва шаффоф механизм асосида ташкил этишга қаратилган.















