Маълумотларга кўра, хизматдан фойдаланиш учун порталдаги тегишли саҳифага кириб, керакли дори номини қидирув майдонига киритиш кифоя. Натижа дори номи киритилгандан сўнг дарҳол, реал вақт режимида тақдим этилади. 

Хизматдан фойдаланиш тартиби:

My.gov.uz’даги “Рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот” хизматига кирилади; 
дори номи киритилади;
дори воситаси рецептли ёки рецептсиз экани бўйича маълумот кўринади. 

Хабарларда қайд этилишича, хизмат бепул ҳисобланади.