Жамият | 10:44 / 18.12.2025
3330
1 дақиқада ўқилади

Россияда 31 ўзбекистонлик талабага қўйилган жарима бекор қилинди

Ўзбекистон ва Россия омбудсманлари ҳамкорлигида Москвада ўтказилган сайёр қабулда кўтарилган мурожаатлар ижобий ҳал этилди — ВШЭда таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабага нисбатан қўлланган маъмурий жазо бекор қилинди.

Фото: Омбудсман ахборот хизмати

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жорий йил октябр ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида ҳар икки давлат омбудсманлари иштирокида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилган.

Сайёр қабул давомида Россияда жойлашган “Иқтисод олий мактаби” миллий тадқиқот университетида (ВШЭ) таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг мурожаати ҳам қабул қилинган. Мурожаатда университет маъмурияти томонидан талабаларнинг миграция ҳисобига туриш муддатини узайтириш қоидалари бўйича ваколатли органларга ўз вақтида маълумот берилмагани таъкидланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижада талабаларга нисбатан қўлланган маъмурий жазо — жарималар бекор қилингани маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид