Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин нархи тарихда илк марта 4 400 доллардан ошди
Олтин нархи 4400 доллардан ошди ва жорий йил ҳисобидан навбатдаги марта рекордни янгилади. Жорий нарх ошиши ФЗТнинг асосий фоиз ставкасини пасайтириши ва доллар курсининг заифлашиши фонида юз берди. Қимматбаҳо металл йил бошидан бери қарийб 65 фоизга қимматлашди.
Фото: Adobe Stock
Жаҳон бозорида олтин нархи тарихда илк бор бир унцияси учун 4400 доллардан ошди. Айни пайтда нархлар 4412 долларни ташкил этяпти. Йил бошидан бери қимматбаҳо металл қарийб 65 фоизга қимматлади.
Нархларнинг жорий ошиши бир қатор омиллар билан изоҳланяпти:
- АҚШ Федерал захира тизими(ФЗТ) асосий фоиз ставкасини 25 базавий пунктга пасайтириши;
- доллар курсининг заифлашуви;
- ўсиш импулсининг кумушдан олтинга «ўтиши».
Жаҳон Олтин кенгашининг қайд этишича, жорий йилда олтин билан таъминланган биржа фондларидаги активлар ҳажми май ойидан ташқари ҳар ой ошиб борган.
Deutche Bank таҳлилчиларига кўра, келаси йилда олтин нархи 1 унция учун 3950–4950 доллар оралиғида тебранади. Бунга инвестиция оқимларининг барқарорлашуви, марказий банклар томонидан олтинга бўлган барқарор талаб ҳамда биржа фондларига йўналтириладиган маблағлар оқими сабаб бўлади. Банк 2027 йилда олтин нархи 5150 долларгача кўтарилишини прогноз қиляпти.
Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки томонидан олтин қуймаларининг жорий нархлари қуйидагича белгиланган:
- 5 граммли қуйма 8,7 миллион сўм;
- 10 граммли қуйма 17,4 миллион сўм;
- 20 граммли қуйма 34,9 миллион сўм;
- 50 граммли қуйма э 87,2 миллион сўм;
- 100 граммли қуйма эса 174,3 миллион сўм.
Мавзуга оид
15:21
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
07:35 / 08.12.2025
Инфографика: инсоният қазиб олган ва ҳали ер остида қолган барча олтин миқдори
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
09:20 / 05.12.2025