Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ф. Я. 2025 йил июл ойида ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келиб, Арнауткўй туманидаги қурилиш объектларида кунлик тартибда меҳнат қилиб келган.
29 сентябр куни иш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашиб, Арнауткўй давлат шифохонасига жойлаштирилган.
Даволаниш жараёнидан сўнг фуқаронинг ҳозирги соғлиқ ҳолатини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан зарур ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур идоралар кўмагида фуқаро назоратчи шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди.















