Ўзбекистон | 16:00
958
2 дақиқада ўқилади

HUMO 2024 йил учун давлат бюджети олдидаги мажбуриятини бажарганини маълум қилди

HUMO МБПМ хусусийлаштиришни якунига етказиш ва компаниянинг кенг кўламли трансформацияси баробарида давлат бюджети олдидаги мажбуриятини бажариб, 2024 йил якунлари бўйича соф фойдани тақсимлади.

Фото: HUMO

HUMO МБПМ маълум қилишича, HUMO миллий тўлов тизими оператори 2024 йил якунига олинган соф фойда ва дивидендларни тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

2024 йилда “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилди. 2025 йилда компаниянинг устав капиталидаги давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ тўлиқ хусусийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан зиёдни ташкил қилувчи юридик шахслар 2024 йил якунидаги ҳолатга кўра ўз соф фойдаларининг 50 фоизи миқдорида бюджетга ассигнациялар ва дивидендларни ҳисоблашлари ва ўтказишлари лозим.

Шуни инобатга олган ҳолда ва компания акциядорлари йиғилишининг 2025 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорига биноан, 2024 йил якунига олинган 168,2 миллиард сўм миқдорида соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Давлат улушига пропорционал ҳисобланган 54,7 миллиард сўм миқдоридаги дивиденд давлат бюджетига ўтказилди.

Шу тариқа, компания молиявий барқарорлигини ва давлат, ҳамкорлар ҳамда бозор қатнашчиларининг ишончини мустаҳкамлаб, аввал зиммасига олган молиявий мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда адо этди. Шунинг баробарида HUMO техник ва инфратузилмавий ривожланиш дастурини амалга ошира бошлади. Ўзгаришлар доирасида компания ўз тўлов контурини барқарорлаштирди, терминал инфратузилмасини янгилади ва тармоқнинг бутун мамлакат бўйлаб барқарор ишлашини таъминлаш учун сервис жамоаларини кучайтирди.

HUMO тўғрисида

HUMO (“Миллий банклараро процессинг маркази”) – ҳисоб-китоблар, тўлов воситалари, технологик ечимлар ва банклараро пул маблағлари ўтказмалари тизимини бирлаштирувчи Ўзбекистон миллий тўлов тизими. HUMO мамлакат ичида пул маблағлари ҳаракатини ва хорижий тўлов тизимлари билан интеграцияни таъминлайди.

Мавзуга оид