Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хизматлар бозори 14,6 фоизга ўсди
2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга юқори.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди. Қайд этилишича, ҳисоб-китобларда норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича ўтказилган статистик кузатувлар натижалари ҳам инобатга олинган.
Маълумотларга кўра, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга ошган.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида (январь–ноябрь) қуйидагича қайд этилган:
- 2025 йил — 916 трлн сўм;
- 2024 йил — 735,6 трлн сўм;
- 2023 йил — 574,8 трлн сўм;
- 2022 йил — 329,3 трлн сўм;
- 2021 йил — 257,2 трлн сўм.
Келтирилган рақамлар хизматлар соҳасида ўсиш тенденцияси барқарор давом этаётганини кўрсатмоқда — 2025 йилнинг 11 ойида бозор хизматлари ҳажми сўнгги йиллар ичида энг юқори кўрсаткичга чиқди.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026