Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сертификатлашдан хориж бозорларигача: Control Union Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига нима беради?
Control Union: Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқаётган ишончли сертификатлаш органи
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорларига чиқиш стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу йўлда асосий талаблардан бири — халқаро стандартлар асосида сертификатлаш ва мустақил инспекция ҳисобланади. 2021-йилда «Control Union Quality» МЧЖ шу эҳтиёжни таъминлаш мақсадида ташкил этилган эди.
Ушбу корхона Ўзбекистон–Нидерландлар қўшма корхонаси бўлиб, қишлок хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналари учун халқаро инспекция ва сертификатлаш хизматларини кўрсатади. Компаниянинг асосий мақсади — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга халқаро бозорларга чиқишда кўмаклашиш ва уларнинг маҳсулотларига бўлган ишончни ошириш. Чунки жаҳон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун озиқ-овқат хавфсизлиги ва органик келиб чиқишни тасдиқловчи халқаро сертификатлар талаб этилади.

Control Union қуйидаги асосий сертификатлар бўйича хизмат кўрсатади:
- Organic EU (EU Reg. 2018/848),
- USDA NOP,
- GLOBALG.A.P. Integrated Farm Assurance
Органик маҳсулотлар анъанавий маҳсулотларга нисбатан қимматроқ нархда сотилишини яхши биламиз. Шу билан бирга, мазкур халқаро сертификат маҳсулот хавфсизлигини тасдиқлайди. Унинг тайёрланиш жараёни экологик меъёрларга риоя этилишини кўрсатади. Бу мувофиқлик эса ўша компания имиджини ва рақобатбардошлигини ошириб, экспорт ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади.

Компаниянинг мижозлари орасида нуфузли «Global Export Company» МЧЖ, «Baraka Meva Sanoat Servis» МЧЖ, «New Way Industries» МЧЖ каби корхоналарни кўриш мумкин.
Тўқимачилик соҳасида илк ва ягона тажриба
Тўқимачилик саноати дунёда нефт-газ тармоғидан кейин иккинчи йирик ифлослантирувчи соҳа ҳисобланади. Шу боис, халқаро бозорда экологик ва ижтимоий талаблар кескин кучаймоқда. Control Union Ўзбекистонда GOTS, OCS, GRS, RCS, FSC, RWS, Better Cotton (BCI), regenagri® каби халқаро тўқимачилик стандартлари бўйича сертификатлашни амалга ошираётган биринчи ва ягона компания ҳисобланади.

Бу стандартлар органик хомашё манбасини, меҳнат хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини, сув тозалаш, чиқиндилар ва иссиқхона газлари назоратини ўз ичига олади.
Компания қошида фаолият юритаётган замонавий тўқимачилик лабораторияси маҳсулот сифатини аниқ баҳолаш имконини беради. Синовлар GOTS, ISO ва ASTM стандартлари асосида ўтказилади. Натижада ишлаб чиқарувчилар батафсил ҳисобот ва технологик жараёнларни яхшилаш бўйича тавсияларга эга бўлади. Control Union корхоналарда SMETA, ESG, WRAP ва SA8000 каби ижтимоий стандартлар бўйича аудитлар ўтказади. Бу аудитлар меҳнат қонунчилигига риоя этилишини, ходимлар ҳуқуқлари ҳимоясини ва этик меъёрларни таъминлашга қаратилган бўлиб, экспортга йўналтирилган корхоналар рақобатбардошлигини оширади.

Биз иссиқхона газлари чиқиндиларини аниқ ҳисоблаш, тасдиқлаш ва текшириш учун ISO 14064 стандартини қўллаш, Gold Standard ва Verra (VCS) лойиҳаларини ҳужжатлар, услубиятга мувофиқлик ва шаффофлик, ишончлилик ва халқаро миқёсда тан олинган натижаларни таъминлаш учун мустақил текшириш орқали чиқиндиларни камайтириш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшадиган иқлим ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Компаниянинг текстиль соҳасидаги мижозлар орасида Fergana Global Textile, Osborn Textile, BUKHARA COTTON TEXTILE, TEXTILE MILL TASHKENT каби йирик корхоналарни кўриш мумкин.

Инспекцион лойиҳалар эса Mercy Corps ва WFP (БМТ Озиқ-овқат дастури) билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Қирғизистонда амалга оширилган.

Control Union Quality бугунги кунда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун халқаро бозорларга чиқишда ишончли кўприк вазифасини ўтамоқда. Халқаро сертификатлаш, лаборатория назорати ва инспекцион хизматлар орқали компания мамлакат экспорти сифат жиҳатидан янги босқичга чиқишига ҳисса қўшади.
Реклама