Жаҳон | 10:04 / 02.01.2026
3760
1 дақиқада ўқилади

Кран-Монтана фожиаси: қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади

Швейцариянинг Кран-Монтана шаҳрида янги йил байрами пайтида содир бўлган фожиали ёнғин оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар Ўзбекистонда катта қайғу билан қабул қилинди. 

Фото: AP

Баёнотда марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайиб кетиш тилаклари изҳор этилган

Шунингдек, мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги ва Швейцариядаги дипломатик ваколатхоналари маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. 

Ҳозирги вақт ҳолатига кўра, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари аниқланмаган. 

2026 йил 1 январ (янги йил кечасида) Швейцариянинг тоғ-чанғи курорти Кран-Монтана шаҳридаги Le Constellation номли барда ёнғин содир бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тез тарқалган ва бино ичида одамлар кўп бўлгани сабабли эвакуация қийин кечган. Оқибатда тахминан 40 киши ҳалок бўлган, 115 нафарга яқин инсон жароҳат олган. 

Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов давом этмоқда, ҳозирча террорчиликка оид аломатлар қайд этилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид