Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 вилоятда чиқиндини термик қайта ишлаш орқали электр олиш заводлари барпо этилмоқда
2025 йилда республикада санитар тозалаш хизмати қамрови кенгайтирилди, “Тоза Макон” электрон биллинг тизими ишга туширилди ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергия олишга қаратилган бир қатор лойиҳалар бошланди. Йил давомида 15,1 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган.
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги 2025 йил давомида амалга оширган ишлар сарҳисобини маълум қилди.
Қайд этилишича, республикада мавжуд 9 452 та маҳаллада яшовчи 37,5 млн нафар аҳолининг маҳалла кесимида 8 105 таси, аҳоли кесимида эса 23,9 млн нафари санитар хизмат билан қамраб олинган.
Маълумотларга кўра, 2025 йил якунида 15,1 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган. Аҳоли томонидан кўрсатилган хизматлар учун 1 трлн 304 млрд сўм тўлов қопланган. Шу билан бирга, кўрсатилган хизматлардан аҳолининг дебитор қарздорлиги 622,7 млрд сўмни ташкил этган.
Шунингдек, ҳақиқатда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 211,9 млрд сўм нореал дебитор қарздорликлар электрон тизимдан чиқарилгани маълум қилинди. “Тоза Макон” ягона электрон биллинг тизими эса узлуксиз ишга туширилган.
Инфратузилмани кенгайтириш доирасида 6 та ҳудудда экосаноат зоналари, 11 та ҳудудда жами 14 та қайта юклаш пунктлари ташкил этилаётгани қайд этилди.
Агентлик маълум қилишича, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали электр энергияси олувчи заводлар барпо этилмоқда. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида эса тиббиёт чиқиндиларини ёқиш ҳисобига иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Техника ва назорат чоралари доирасида санитар тозалаш корхоналарига 79 та чиқинди ташиш техникаси ва 220 та контейнер топширилган. Шунингдек, 3 230 та махсус чиқинди ташиш техникасига GPS қурилмаси ўрнатилган.
Маълум қилинишича, 113 та санитар тозалаш корхонаси фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаб борилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг соҳага доир 21 300 та мурожаати ўрганилган.
Жами 100 гектар майдонга яқин 23 та қаттиқ маиший чиқинди полигони фаолияти тўхтатилгани қайд этилди.
Мавзуга оид
11:23
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
10:41
Ўзбекистонда антициклон таъсирида ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари ошиши мумкин
18:30 / 08.01.2026
Сурхондарёда қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган шахс жаримага тортилди
10:30 / 08.01.2026