Куни кеча Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига 112 тизими орқали Бўстонлиқ тумани «Сижжак» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, ҳаракат вақтида «Жигули» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, транспорт воситаси йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Хабардан сўнг воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус техника воситасида автомобилни хандақдан чиқариб олган. Аниқланишича, автомашинада фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.