Туризм | 18:17 / 18.01.2026
2605
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда Ўзбекистон хориждан рекорд даражадаги 11,7 миллион сайёҳни қабул қилди

2024 йилга нисбатан сайёҳлар оқими 3,7 миллион кишига кўпайиб, 46,8 фоизни ташкил этди.

Фото: Kun.uz

2025 йилда Ўзбекистонга 11,7 миллион чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич рекорд даражага етди ва мамлакатга халқаро қизиқишнинг барқарор ўсишини яққол акс эттирди.

2024 йилга нисбатан сайёҳлар оқими 3,7 миллион кишига кўпайиб, 46,8 фоизни ташкил этди. Сезиларли ўсиш туризм инфратузилмасини ривожлантириш, виза режимини либераллаштириш, халқаро авиақатновларни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда фаол тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар билан таъминланди.

2025 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони бўйича Топ-10 мамлакат:

  • Қирғизистон - 3,3 миллион
  • Тожикистон - 2,7 миллион
  • Қозоғистон - 2,7 миллион
  • Россия - 984,4 минг
  • Афғонистон - 476,7 минг
  • Туркманистон - 370 минг
  • Хитой - 278,9 минг
  • Туркия - 174,9 минг
  • Ҳиндистон - 80,8 минг
  • Корея Республикаси - 46,3 минг
Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид