Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 38,6 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (12,8 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (12,2 трлн сўм) қайд этилган.

Шунингдек, Фарғона вилоятида транспорт хизматлари ҳажми 9,8 трлн сўм, Андижон вилоятида 7,9 трлн сўмни ташкил этган. Бухоро вилояти — 6,9 трлн сўм, Қашқадарё вилояти — 6,8 трлн сўм, Наманган вилояти — 6 трлн сўм, Хоразм вилояти — 5,6 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 4,5 трлн сўм.

Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар: Сурхондарё вилояти — 3,5 трлн сўм, Навоий вилояти — 3,4 трлн сўм, Жиззах вилояти — 2,4 трлн сўм, Сирдарё вилояти — 1,3 трлн сўм.