Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун Швейцарияга жўнаб кетди
Ташаббус АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган ва Ғазода узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма – Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 21 январ куни Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди.
Аввалроқ давлат раҳбари кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.
Ташаббуснинг асосий мақсади Ғазода узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма – Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.
Мирзиёев АҚШ президентига йўллаган мактубида ушбу ташаббус Яқин Шарқдаги кўп йиллик можароларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:48 / 12.07.2026
Эрон атрофидаги вазият: АҚШ янги зарбалар йўллади, Ҳўрмуз бўғози яна ёпилди
13:13 / 12.07.2026
Америкалик нуфузли сенатор Линдси Грэм вафот этди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
12:28 / 10.07.2026