Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда қурилиш соҳаси 14,2 фоиз ўсиш қайд этди
2025 йил январ–декабр ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 313,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 14,2 фоизга юқори.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакатда жами 313,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қайд этилишича, қурилиш соҳасидаги ушбу ҳажм 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга ўсган.
Маълумотларда қурилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимида барқарор ортиб бораётгани ҳам келтирилган. Хусусан, январ–декабр ойлари натижаларига кўра:
2022 йил — 130,7 трлн сўм;
2023 йил — 222,9 трлн сўм;
2024 йил — 259,6 трлн сўм;
2025 йил — 313,8 трлн сўм.
Шу тариқа, сўнгги тўрт йилда қурилиш ишлари ҳажми изчил ўсиб, 2022 йилдаги 130,7 трлн сўмлик кўрсаткичдан 2025 йилда 313,8 трлн сўмгача кўтарилган.
Қурилиш соҳасидаги ўсиш инфратузилма лойиҳалари, ижтимоий объектлар қурилиши, уй-жой барпо этиш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантириш ишлари фаоллашуви билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
19:01 / 11.07.2026
Уй қурилишига улуш киритган шахсларнинг маблағларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди
08:40 / 10.07.2026
1000 метрли Jeddah Tower: бош муҳандис энг қийин вазифани очиқлади
23:09 / 04.07.2026