Ўзбекистон | 11:48
718
2 дақиқада ўқилади

12 та корхонанинг устун музокара кучига эгалиги эътироф этилди

Рақобат қўмитаси маиший чиқиндилар ва темир йўл хизматлари бозорида фаолият юритаётган 12 та компанияни устун музокара кучига эга ташкилотлар рўйхатига киритди.

Рақобат қўмитаси маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ҳамда темирйўл линиясини фойдаланишга бериш хизматларини таҳлил қилди. Ўзрганишлар натижасида айрим хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда музокара жараёнларига бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга экани аниқланган.

Олиб борилган таҳлиллар асосида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, қўмита ҳудудий органларининг тегишли буйруқлари билан жами 12 та корхона устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Хусусан, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича Тошкент вилоятида “Зангиота Ободон”, “Раҳнамо Сервис” ва “Ангрен Бунёд Файз” МЧЖлар, Фарғона вилоятида“Махсус Гарант Авто Сервис” ҳамда “Водий Махсус Санитар Транс” МЧЖлар, Сурхондарё вилоятида “Сурхондарё вилояти Тоза Ҳудуд” ДМ, “Био Техно Эко” МЧЖ, «Био-Тех-Эко» МЧЖнинг Сариосиё ва Узун филиаллари, шунингдек “Қизириқ-Инвест” ва “Sale Kingdim” МЧЖлар устун музокара кучига эга деб топилди.

Темирйўл линиясидан фойдаланиш хизматлари бўйича эса Тошкент вилоятида “Petromaruz Uzbekistan МЧЖ”, Сирдарё вилоятида “Улуғбек Янгиер Қурилиш” МЧЖ тегишли рўйхатга киритилди.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид