Ўзбекистон | 14:26
2366
2 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё ва Россия энергетика бўйича ишчи гуруҳ тузмоқда

© РИА Новости / Максим Богодвид

«Марказий Осиё – Россия» форматидаги эксперт маслаҳатлашувлари якунларига кўра, Марказий Осиё давлатлари билан энергетика бўйича ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Россия энергетика вазирлиги хабар берди.

«Энергетика вазирлиги Марказий Осиё давлатлари билан энергетика бўйича ишчи гуруҳ тузади. Роман Маршавин РФ ТИВда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги эксперт маслаҳатлашувларида иштирок этди», – дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, тадбирда 9 октябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Россия» иккинчи саммити якунлари бўйича қабул қилинган 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари, шунингдек, тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан илгари сурилган ташаббуслар кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, муҳокама якунлари бўйича вазир ўринбосарлари даражасида энергетика бўйича ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинган. У Ёнилғи-энергетика комплекси йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини олти томонлама форматда кўриб чиқиш имконини беради.

Ишчи гуруҳ таркибига Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон энергетика идоралари вакиллари киради.

«Ишчи гуруҳ иштирокчилари давлат раҳбарлари томонидан маъқулланган ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар билан шуғулланади», – дея РФ энергетика вазири ўринбосари Роман Маршавиннинг сўзларидан иқтибос келтирилган хабарда.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид