Интернетда илмий мақолаларни вихуал кўринишдаги ҳикоя шаклига келтирувчи янги сервис пайдо бўлди.
Фойдаланувчи тайёр мақолани сервисга юклаганидан сўнг танланган аниме-қаҳрамон мақола мазмунини интерактив шаклда тушунтириб беради.
Сервис контентни визуал тарзда тақдим этиш билан бирга мураккаб матнларни фойдаланувчи осон қабул қиладиган ҳолатга келтиради.
Тайёр бўлган визуал ҳикояни сақлаб олиш ва бошқа фойдаланувчиларга юбориш ҳам мумкин.

















