Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наркотик каналлари ортида турган «ҳомийлар»гача етиб боришда масъулларда қатъият йўқ — президент
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини танқид қилди.
Пойтахтда наркожиноятларнинг сони 4 мингдан ошган. Қўлга олинган 112 та уюшган жиноий гуруҳ 1 минг 300 дан ортиқ жиноят содир этган.
Мазкур жиноятлар учун айбли деб топилганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқмоқда. Оқибатда бу жиноятни такроран қилганлар уч йилда 125 фоизга кўпайган.
Президент Администрацияси шуғулланишни бошлагандан кейин бу масалада ўзгариш бўлгани таъкидланди. Сўнгги уч ойда республика бўйича 50 га яқин йирик наркогуруҳлар қўлга олиниб, ярим тонна наркотиклар муомаласига чек қўйилди.
«Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти», – деди давлат раҳбари.
Ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланган.
Чет элга бориб олиб, уюшган жиноий гуруҳлар ташкил қилган, у ерда Ўзбекистон фуқароларини ҳам талаётган шахслар фаолиятига чек қўйишдаги сусткашликлар танқид қилинди.
Бундан ташқари, илгари фақат «кўча» деб кўрилган уюшган жиноятчилик бугун «бизнес ниқоби» остида даромадли соҳаларга кириб боряпти. Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Ҳаж ва Умра зиёратига юборишда анча кўпайган.
Шаҳарда хонадон сотиш масаласида 3 мингдан зиёд фуқарога 1,3 триллион сўм зарар етказилган.
Масъуллар аҳолининг фирибгарлар қопқонига тушиб қолмаслиги учун ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишламаётгани кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
15:32
Ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар керак – президент
14:49
Давлат идораларида “хавфсизлик” учун масъуллар фаолияти қайта кўриб чиқилади
13:07
«Ҳуқуқ-тартибот тизими пойтахтдаги янгиликларга мос ишламаяпти» – президент
11:33