Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси деярли тенг: демографик янги маълумотлар
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 38,236,7 минг кишини ташкил этди. Шаҳар аҳолиси 19,471,7 минг (50,9 фоиз), қишлоқ аҳолиси эса 18,765,0 минг (49,1 фоиз) бўлиб, фарқ катта эмас.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил 1 январ ҳолатига мамлакатнинг асосий демографик кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра, доимий аҳоли сони 38 236,7 минг кишига етган.
Аҳолининг ҳудудий тақсимотида шаҳар ва қишлоқ аҳолиси улуши деярли тенг экани кўринади: шаҳарда яшовчилар — 19 471,7 минг киши (тахминан 50,9 фоиз), қишлоқда яшовчилар — 18 765,0 минг киши (тахминан 49,1 фоиз).
Шу билан шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолисидан 706,7 минг кишига кўп бўлиб, умумий тасвирда катта тафовут кузатилмаяпти.
Қўмита маълумотларига кўра: аёллар — 18 979,0 минг (49,6 фоиз), эркаклар — 19 257,7 минг (50,4 фоиз).
2025 йил давомида: никоҳлар сони — 267,1 мингта, никоҳдан ажралишлар — 46,9 мингта.
Ҳисоб-китобларга кўра, ажримлар никоҳларга нисбатан тахминан 17–18 фоиз атрофида (яъни ҳар 100 никоҳга ўртача 18 тага яқин ажрим) тўғри келади.
Ташқи миграция кўрсаткичлари қуйидагича: кўчиб келганлар — 1 159 киши, кўчиб кетганлар — 10 117 киши.
Бу — ташқи миграцияда манфий салдо (тахминан –8 958 киши) сақланаётганини англатади.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026